Пара Осиё ўйинлари: Самарқандлик спортчилар 14 та медални қўлга киритди
Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида мамлакатимиз пара спортчилари 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медали билан 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақада вилоятимиздан 3 та спорт тури бўйича етти нафар спортчи иштирок этиб, 5 та олтин, 7 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Пара енгил атлетика бўйича Ойбек Эгамназаров биттадан олтин ва кумуш, Элёрбек Элмаматов кумуш, Гулнора Тўйчиева 3 та олтин, 2 та кумуш, Нозима Саъдуллаева кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Пара таэквондодан Кароматой Рустамова олтин, Умида Мамаражабова кумуш, пара армрестлинг бўйича эса Акбар Бозоров кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.