1 июлдан семизликка қарши курашилади
2020 йил октябр ойида имзоланган Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб семизликка қарши кураш бошланади.
Бунда:
👉 вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индекси), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизими;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда:
➖ оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига;
➖ таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга;
➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишига;
➖ семизлик ва бевақт ўлим кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.
Биринчи раҳбарлардан ўзларининг семизлик даражаси камайтириш орқали қўл остидаги ходимларига «Шахсий намуна» бўлиши талаб этилади.