1024 нафар самарқандлик болаларга “Президент совғаси” келди
- 27.12.2018 09:51
- 208
- Долзарб
Бу йил вилоятимиздаги 1024 нафар 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва SOS болалар маҳалласи тарбияланувчиларига ҳамда юртимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғалари берилади.
Совғалар ортилган самолёт карнай-сурнай садолари остида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида кутиб олинди. Ушбу совғалар 29 декабрь куни вилоятимиз туман ва шаҳарларда ўтказиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирлари чоғида болажонларга тантанали топширилади.