1918 йилда “Испанка” вирусини енгган аёл 106 ёшида коронавирусни ҳам енга олди
- 24.04.2020 20:36
- 205
- COVID-19
Испаниялик Ана де Валье 1918 йилда “Испанка” вирусини енгган эди. 2020 йилда 106 ёшли Ана коронавирусни ҳам енга олди. Бу ҳақда “Malaga Hoy” нашри хабар берди.
У 7 ёшида “Испанка” вирусини юқтириб олган ва тузалишга муваффақ бўлган. Аёлнинг опаси ўша вақтда ушбу касаллик оқибатида вафот этган.
Ана де Валье 2012 йилдан буён Испаниянинг жанубида жойлашган Кадисадаги қариялар уйида истиқомат қилади. 20 март куни аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди ва зудлик билан касалхонага олиб кетилди. Шу кунларда Ананинг бутунлай соғайгани маълум бўлди. 2020 йилнинг октябрь ойида Ана 107 ёшни қаршилайди. Айни вақтда Ана де Валье коронавирусни енгган энг ёши улуғ инсон бўлиб қолмоқда.
Теглар:
коронавирус дунёдаги вазият
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа