25 та мурожаатдан 19 таси алимент юзасидан
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жаббаров томонидан Бюронинг Пахтачи, Паст Дарғом, Нарпай, Каттақўрғон туман бўлимларида аҳоли билан сайёр қабул тадбири ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 25 нафар фуқаролар қабул қилиниб, ушбу мурожаатларнинг 19 таси алимент қарзини ундиришга оид, 4 таси қарз ундириш масалаларига тўғри келди.
Шу билан бирга вилоятнинг олис ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида онлайн қабуллар ҳам ташкил этилган бўлиб, Иштихон тумандан 3 нафар, Тойлоқ туманида 2 нафар, Жомбой ва Нуробод туманларидан 1 нафардан, жами 8 нафар фуқароларни онлайн тарзда жойлардаги бўлим бошлиқлари иштирокида қабул қилиниб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш юзасидан бўлим бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.
Жойларда мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан қабуллар давом этмоқда.