Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

30 йил аввал музлатилган эмбрионлардан эгизаклар дунёга келди

2022 йил 31 октябрь куни Теннесси штатидаги шифохонада 30 йил давомида музда сақланган эмбрионлардан эгизаклар дунёга келди, деб хабар бермоқда «БиБиСи». Болаларга Лидия ва Тимоти деб ном беришди.

Эмбрионлар 1992 йил 22 апрелдан бошлаб 2022 йилгача эритилиб, бўлажак она Рейчел Рижуэйга ўтқазилмагунча, минус 128 даражали суюқ азотда сақланган.

Дастлаб эмбрионлар фарзанд хоҳловчи оила учун лабораторияда яратилган ва 2007 йилгача сақланган. Ҳозирда эгизакларни  тўрт фарзандли Филипп Риджуей асраб олган.

30 йил - бу музлатилган эмбрионлар сақланган ва кейинчалик онага муваффақиятли топширилган энг узоқ даврдир. Бундан аввал 2020 йилда АҚШда 27 йил давомида музлатилган эмбриондан Молли Гибсон дунёга келган.