37 ёшли эркак турмуш ўртоғи ҳамда мактаб директорини пичоқлади
- 07.10.2019 13:03
- 623
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура Сурхондарё вилоятидаги мактабда содир этилган суиқасд юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 октябрь куни соат 08:30 ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 йилда туғилган, ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба уради ҳамда ўша пичоқ билан уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директори танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа