575 миллион сўмлик акция ҳақиқий ҳисобланмаган. Нега?

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси "Ziyovuddin paxta tozalash" акциядорлик жамиятининг миноритар акциядорлари манфаатлари юзасидан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритди.

Суд 369 нафар миноритар акциядор фойдасига Пахтачи тумани давлат солиқ инспекциясидан бўлган 575 243 520 сўмлик жамиятнинг кредиторлик қарзи "Ziyovuddin paxta tozalash" акциядорлик жамияти ҳисобига ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинмаган. Яъни, 2012 йил 29 июнда давлат рўйхатидан ўтказилган жамият устав жамғармасига қўшимча равишда чиқарилган номинал қиймати 1 920 сўмдан бўлган 299 606 дона эгаси ёзилган оддий нақдсиз шаклдаги 575 243 520 сўмлик акциялари жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланмаган. Натижада ушбу акциялар ҳақиқий эмас, деб топилганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳолда миноритар акциядорларнинг ушбу акциядорлик жамияти устав жамғармасига нисбатан  фоизи  (улуши)  бўйича  қонуний  ҳуқуқлари  тикланди.

Норбой ЖЎЛМАТОВ,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.