Учта акциядор фойдасига 18 миллион сўмдан ортиқ дивидент ундирилди
Жорий йилнинг ўтган даврида 11 ҳолатда 10 нафар жисмоний ва 1 нафар юридик шахсдан қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур шахсларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилди ва ижобий қаноатлантирилди. 3 та мурожаат бўйича акциядорлик жамиятлари ҳисобидан 4 та акциядорлик жамияти ҳисоб рақамидан акциядорлар фойдасига 18 828 950 сўм дивиденд тўланди. Бошқа мурожаатлар бўйича акциядорларга қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тушунтиришлар, қимматли қоғозлар бозори қонунчилиги талабларига риоя қилиниши юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаат таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўтган йилги мурожаатларнинг 36 фоизи акцияларга дивиденд тўланмаганлигини ташкил қилган бўлса, қолган 64 фоизини акциядорларнинг бошқа қонуний ҳуқуқлари бузилганлиги ёки акциядорлик жамиятлари ва уларнинг вакиллари томонидан капитал бозорида ўзининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича бошқармадан амалий ёрдам сўраган мурожаатлар ташкил қилади.
Норбой ЖЎЛМАТОВ,
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.