Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

9 нафар миноритар акциядорга 52,7 миллион сўм дивиденд тўланди

Самарқанд вилоятидаги 29 та акциядорлик жамиятининг устав жамғармасига 375 миллиард 754 миллион сўмлик 170 миллион 994 минг дона оддий ва имтиёзли қимматли қоғозлар чиқариш қарори давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур акциядорлик жамиятларининг 15 минг 352 нафари жисмоний, 166 нафари юридик мақомга эга акциядор ҳисобланади. 

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Норбой Жўлматов иштирокида ўтказилган брифингда айтилди.

Таъкидланишича, 2020 йил давомида ҳудудий бошқармага миноритар акциядорлар томонидан 21 та мурожаат тушган, уларнинг аксарияти қаноатлантирилган. Жумладан, қонуний ҳуқуқи бузилган 9 нафар миноритар акциядор фойдасига 52 миллион 703,5 минг сўм дивиденд ундирилган.

Шунингдек, 2019 йилда вилоятимиздаги акциядорлик жамиятларининг соф фойдасидан акциядорларга 16 миллиард 981 миллион сўм дивиденд тўланган бўлса, 2020 йилда жамиятларнинг 2019 йилги соф фойдаси ҳисобидан 27 миллиард 477 миллион сўм тўланган. Эътиборлиси, пандемия бўлишига қарамасдан акциядорларга ўтган молиявий йилга нисбатан 161,8 фоиз кўп дивиденд тўлови амалга оширилган.