6 миллиард сўм чакана пул эмас. Бунинг ортидан камида 200 кишининг ҳаётга қайтиши кутилмоқда
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сўнгги сессиясида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига шунча сумма ажратилиши белгиланди.
Бу пулга энг муҳтож, оғир дардга чалинганларни бепул операция қилиш кўзда тутилмоқда.
Очиғини айтганда, 6 миллиард кичкина сумма эмас. Агар бир беморга ўртача 30 миллион сўмдан сарфланганда ҳам 200 киши "Инсон қадри учун" деган шоирнинг амалий ифодасини ўз тақдири мисолида кўради. Яъни, шунча оғир дардга чалинган, аммо моддий аҳволи туфайли даволанишга қийналаётганлар учун муолажалар бепул амалга оширилади.
Бунинг учун албатта, ҳудуддан сайланган депутатга мурожаат қилиш керак.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган киши дардман, лекин имкони йўқ фуқаронинг исми, шарифини рўйхатга олиб, навбатсиз, энг муҳими, ҳеч бир тўловсиз даволанишини таъминлайди.
Демак, бемор, аммо пули йўқ одам асло тушкунликка тушмаслиги керак. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Э.Турдимовнинг бу ташаббусини кенг тарғиб қилишимиз, одамларга тушунтиришимиз керак.
Унутманг, ташаббус, аввало, давлат сиёсати - инсон қадри учун шоирини амалдаги исботи. Ўз навбатида депутат шунчаки қўл кўтарадиган одам эмас, элга нафи тегадиган шахс эканлигига далил бўлади.
Гулзода Негматова,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.