8 ойда самарқандлик асалчилар 2 тонна маҳсулотни хорижга сотди
Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга қиймати 41,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган 26,3 тонна асал экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга кўпдир.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон асал экспорт қилган давлатлар - АҚШ (11,2 тонна), Жанубий Корея (10 тонна), Бирлашган араб амирликлари (3,1 тонна) ва Қувайт (2 тонна).
2020 йилнинг 8 ойида самарқандлик асалчилар чет давлатларга 2 тонна асал экспорт қилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган асалчилар хорижга 21,2 тонна, жиззахликлар 3,1 тонна, Наманган вилояти асалчилари эса 0,1 тонна маҳсулот сотди.