90 йилдан буён одамлар муаммосини ҳал этилишида кўмакчи бўлиб келаётган газета
Оқдарё туманида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда “Оқдарё овози” газетасининг илк сони чоп этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов кейинги пайтда газета саҳифаларида ҳудудда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёни кенг ёритиб борилаётгани, бу ишда ижодий жамоанинг фаоллиги яққол сезилаётганини таъкидлади ва газетанинг 90 йиллиги билан табриклади. Таҳририят учун компьютер жамланмасини совға қилди.
Шунингдек, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи М.Ибодуллаев таҳририят жамоасига келгусида ҳам одамлар муаммосини ҳал этиш, жойлардаги камчиликларни дадил ёритишда омад тилади.
Бир пиёла чой устида тумандаги ижодкорлар билан қизиқарли воқеалар эсга олинди ва иштирокчиларга янги чоп этилган “Оқдарё фарзандлари” китоби тарқатилди.