Абадий чақалоқ

Қиз 20 йил давомида ўсмади ва ривожланмади.

Тиббиёт тарихи ақлбовар қилмайдиган ва ҳайратланарли сирларга бой. Ана шундай жумбоқлардан бири - ҳатто вояга етганида ҳам гўдак бўлишда тўхтамаган қиз Брук Гринбергнинг ҳодисаси бутун дунё бўйлаб шифокорлар ва тадқиқотчиларни ҳайратда қолдириб келади.

"Брук Гринберг синдроми" номи билан машҳур ушбу ҳолат тиббиёт ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб, ушбу феномен кўплаб шифокорлар ва олимларнинг тадқиқот ва кузатув объектига айланди.

Брук Гринберг 1993 йилнинг 8 январида Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида туғилган. Бир қарашда у оддий чақалоқлардан фарқ қилмас эди. Кейинчалик унинг жисмоний ривожланишида нимадир нотўғри эканлиги аён бўлди. Брук ўз ёшидаги болалар каби ўсмай қолди, у бутун ҳаёти давомида жисмонан гўдаклигича қолди.

Бир неча ойлик бўлганида Брук кома ёки летаргик уйқуга ўхшаш ғалати ҳолатни бошдан кечирди. Уйғонгач, текширувдан ўтказилган ташхислар гўё қизалоққа ҳеч нарса бўлмагандек, унинг соғлом эканлигини кўрсатди. Бу тушунарсиз ҳодисаларнинг бошланиши эди.

Кейинги бир неча йил ичида Брук бир қатор жиддий касалликлар, жумладан, ошқозон яраси ва инсультнинг еттита ҳолатини бошдан кечирди. У беш ёшга тўлганида, умуман ўсиш ва жисмонан ривожланишда тўхтади.

Брукнинг ота-онаси ва шифокорлар унинг ривожланишида тўхталиш жавобини излашди, аммо ҳеч ким буни тушунтириб бера олмади. Унга парҳезлар, дори-дармонлар, витаминлар ва жисмоний машқлар буюрилди, лекин буларнинг ҳеч бири унинг ўсиши ва вазн ортишига олиб келмади.

Брук 2013 йилда, 20 ёшида одатда чақалоқларда кам учрайдиган бронхомалазия касаллигидан вафот этди.

Брук Гринбергнинг қиссаси тиббиёт амалиётидаги энг сирли воқеалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу воқеа бизга инсон танасининг мураккаблиги ва ўзига хослигини эслатади ва ҳалигача жавобсиз бўлиб қолган кўплаб саволларни туғдиради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.