Абитуриент ўзи танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича "суперконтракт" асосида ўқиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ, талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.