АҚШ элчихонаси виза олиш жараёнидаги тўловларга аниқлик киритди
- 26.11.2019 16:47
- 401
- Ўзбекистон
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олмоқчи бўлган фуқароларга тўлов масаласидаги маълумотларни тақдим этди.
«АҚШ визасига тўланадиган маъмурий тўлов фақатгина АҚШ долларида, қайтим талаб қилмайдиган купюраларда қабул қилинади.
Элчихона АҚШ долларининг ҳолати бўйича қатъий талаблар ўрнатган. Кир, зарар етказилган, йиртилган, чизилган, муҳрланган ва 1997 йилдан аввал муомалага чиқарилган купюраларни тўлов учун қабул қилмайди.
Тўлов талабларига риоя қилмаган мурожаатчилар суҳбатга киритилмаслиги мумкин ва кейинги кунга такроран суҳбатга ёзилишлари керак бўлади», дейилади консуллик ахборотида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Янги лойиҳа — “Тамаддун тафаккури”
- Бугун, 09:43
- Жамият
Эзгу мақсадлар муштарак бўлган ташриф
- 22/03, 09:33
- Долзарб
Хатайликлар Самарқандни зиёрат қилди
- 21/03, 16:40
- Самарқанд