АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим талаблар маълум қилинди
- 02.11.2021 10:44
- 190
- Ўзбекистон

2021 йил 8 ноябрдан бошлаб AҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари самолётга чиқишларидан олдин Covid-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт. Бу ҳақда Aмерика Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) кўра, Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган вакциналар АҚШга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.
Бу чекловлар иммиграция визаси мавжуд шахслар, дипломатик ва расмий каналлар орқали AҚШга ташриф буюрадиганлар, 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Кеча, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Кеча, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Кеча, 17:12
- Самарқанд