Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди
- 26.04.2023 15:51
- 93
- Ўзбекистон
Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Таъкидланишича, 2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 5,2 миллион нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 1,6 миллиард АҚШ долларидан ошган. Жорий йилда ҳам Европадан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сони кескин ортиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, энди Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди.
Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 7 миллиондан ортиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда юртимизда 5 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда. Республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа