Черногорияда ўтказилган сайлов натижаларига кўра, мухолифат ғалаба қозонди
Черногорияда Социал демократик партияси (СДП), президент Мило Жуканович ҳукмронлиги тугади. Бу ҳақда РИА Новости нашрига йирик мухолифат коалицияси етакчиларидан бири Милан Кнежевич хабар берди.
“СДП ўзининг доимий коалицион шериклари билан парламентда кўпчиликни ташкил этмаслиги аниқ бўлди. Айни вақтгача сайлов участкаларидан келган маълумотга кўра, демократик фронт ўзининг қолган мухолифат партия шериклари билан парламентда кўпчиликни ташкил этаётганини таъкидлаш мумкин”, дея таъкидлади сиёсатчи.
У якуний сайлов натижаларини кутишга чақирди ва содир бўлиши кутилаётган ҳукумат алмашувини черногорияликларнинг асосий ғалабаси эканлигини таъкидлади.
“Черногория келажаги учун” мухолифат коалицияси етакчиси Здравко Кривокапич СДП “режими қулаганини”, коалиция штабида алоҳида таъкидлаб ўтди.