Араб давлатларида хурмо данаклари ташлаб юборилмаслигини билармидингиз?

Хурмо араб маданиятидаги энг қадрланадиган мевалардан биридир.

Унинг данаклари йиғиб олинади, ювилади, қуритилиб, қовурилгандан сўнг янчилиб, кукунга айлантирилади. Шу тарзда гарчи таркибида ҳақиқий кофеин бўлмаса-да, маҳаллий аҳоли бу кукундан "хурмо қаҳваси" деб атайдиган анъанавий ичимлик тайёрлайди.

Саудия Арабистони, Иордания, Миср ва БААда машҳур бу ичимлик диний ёки тиббий сабабларга кўра қаҳва ичилмайдиган уйларда, шунингдек, аёллар ва болалар учун хизмат қилади. У қуюқ ранг, тўйинган ҳид, заҳил-ёнғоқ таъмга эга ва овқат ҳазм қилиш учун фойдали ҳисобланади.

Халқ табобати уруғларнинг танани тозалаш таъсири ва касалликлардан кейин ёки рўза тутиш пайтида танани мустаҳкамлаш қобилияти ҳақида гапиради. Қизиғи, баъзи ҳудудларда бу данаклардан нафақат ичимлик сифатида, балки пишириқлар тайёрлаш учун ун ёки косметологик мақсадларда ёғ тайёрланади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.