Аскар оналарига ҳурмат кўрсатилди

Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида юртимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган самарқандлик муддатли ҳарбий хизматчиларнинг оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда аскарларнинг оналари ҳарбий оркестр садолари остида тантанали кутиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ҳам худди шу шиор остида тадбир ўтказилиб, унда Самарқанд гарнизонида йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари Нукус шаҳридан телекўприк орқали мулоқот қилди.

Видеомулоқот давомида ота-оналар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.