Байрам муносабати билан қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган 80 га яқин объект фойдаланишга топширилади
Объектларнинг 48 таси янгидан қурилган бўлса, 29 таси реконcтрукция қилинган.
Биргина Пайариқ туманида 15 та объект фойдаланишга топширилмоқда. Шунингдек, айём кунлари янги 4 та маҳалла биноси, 1 та мактаб, 3 та тиббиёт муассасаси, 2 та касб-ҳунарга ўқитиш маскани, 1 та аҳоли дам олиш маскани, 4 та маиший хизмат кўрсатиш ва савдо ҳамда 2 та ишлаб чиқариш объектлари, 32 та бошқа бино-объектлар расман очилади.
Ургут ва Тойлоқ туманларида кўп қаватли уйлар барпо этилган. Уларнинг эгалари байрамни янги хонадонда кутиб олишади.
Маълумотларга кўра, Тойлоқ тумани Боғичинор маҳалласидаги 7 қават (3 та подъезд)ли уйга 63 та оила кўчиб киради.
Булунғур тумани "Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган 7 та кўп қаватли уй-жой калитлари ҳам бугун-эрта ўз эгаларига топширилиши режалаштирилмоқда.
Ургут тумани Камардон маҳалласида "Абдуқаҳҳор" жоме масжиди ҳам байрам кунларида фойдаланишга топшириладиган объектлар қаторида қайд қилинган.
СамДУ Каттақўрғон филиалида 500 ўринли талабалар ётоқхонаси ўқув йилининг илк кунларидан иш бошлаши кўзда тутиляпти.
Байрам кунлари Қўшработ туманида бошқа объектлари қатори Миллий гвардия биноси ҳам фойдаланишга топширилади.
Нарпай туманидаги “Humo agro platinum” масъулияти чекланган жамиятининг унни қайта ишлаш заводи ишга туширилаётган аҳоли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлиши шубҳасиз. Шодиёна дамларда туманда яна бир объект - “Doktor Usmonov kilinikasi” МЧЖ хусусий килиникаси фаолият бошлайди.
Аҳоли учун энг кўп ва катта байрам совғалари Паст Дарғом туманида бўлиши кутиляпти. Чунки бу ерда эртага “Ayisha Ar” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона негизида “Паррандачилик, иссиқхона ва балиқчилик хўжалигини ташкил этиш” лойиҳаси иш бошлайди.
Бундан ташқари, қурилиш моллари савдо комплекси, маиший техника савдо маркази ва "Келдиёр ота" чойхонасининг очилиши режалаштирилган.
Кун давомида янги қиёфа касб этган Гўзалкент маҳалласи, "Fortuna Urgut Medical” масъулияти чекланган жамият негизида тиббий буюмлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси расман очилади.