Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида мактабларга компьютер жамланмалари берилди

Ушбу лойиҳа доирасида ўқитиш мақсадида умумтаълим мактабларини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш белгиланган. Шу мақсадда республика бюджетидан ажратилган маблағ эвазига Самарқанд вилоятидаги 96 та мактабга компьютер жамланмалари етказилди.

Бундан ташқари, Корея Республикасининг "Эксембанк" лойиҳаси доирасида вилоятдаги умумтаълим мактабларига 109 та компьютер жамланмалари ҳам етказиб берилмоқда.

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 716-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетдан 78 та мактаб учун мўлжалланган компьютер жамланмалари очиқ онлайн танловга қўйилган. Танлов якунига етгач, мазкур компьютерлар ҳам ўз эгаларига етказилади.