Бош шиор ўзгармайди

Мен ижод қилишни мактаб деворий газетасидан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят, ҳатто марказий нашрларда ҳам фаолият кўрсатдим. Корректорлик, мухбирлик қилдим, мудир бўлдим, ҳозир эса хусусий нашрга раҳбарман.

Ана шу тажрибага таяниб, айта оламанки, журналистиканинг бош мақсади, стратегияси ўзгармайди. Унинг бош вазифаси – ҳақ сўзни айта билиш. Аммо матбуотнинг умуман жамиятнинг тараққиёти яна бир омилга боғлиқ. Бу – ҳақ сўзни айтишга имкон бериш, ҳақ сўзни рағбатлантириш. Назаримда, бизда узоқ вақтдан сўнг ана шу эзгу жараён кўзга ташланаяпти. Жамият танқидни ҳазм қилишни ўргняпти. Бу эса ёш ҳамкасбларимга катта имкониятлар эшигини очяпти. Гап ана шу имкониятга муносиб гапни айта билишда.
Жасоратингизга, завқу шавқингизга кўз тегмасин, байрам муборак, азиз ҳамкасблар!

Ризо ХУДОЙҚУЛОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.