Босқин содир бўлмади, бироқ Украина қувонишга шошилмаяпти

Чоршанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари доимий дислокация жойига қайтишни бошлади. Шу билан бирга, қатор расмийларнинг баёнотига кўра, босқин ҳали ҳам бўлиши мумкин. Буни, хусусан, АҚШ президенти Жо Байден телевидениедаги чиқишида айтди:

“Воқеалар ривожининг икки йўли очиқ қолмоқда. Россия ва Қўшма Штатлар тарихий масъулиятни баравар тортади. Бинобарин, глобал барқарорлик ва умумий келажагимиз учун дипломатик ёндашув – муҳим танловдир. Аммо Россия Украинага бостириб кирса, дунёнинг масъул давлатлари кескин муносабат билдиришига шубҳа бўлмаслиги керак.



Москвада Германия канцлери билан учрашувдан сўнг Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларга Ғарбдан конструктив жавоб ололмаганидан афсусда эканини билдирди ва Россия урушни хоҳламаслигини таъкидлади:

Биз уруш хоҳлаймизми? Албатта йўқ. Шунинг учун ҳам биз музокаралар жараёни бўйича таклифларни илгари сурдик, унинг натижаси - ҳамма учун, жумладан, мамлакатимиз учун ҳам тенг хавфсизликни таъминлаш бўйича келишув бўлиши керак.

Кўпчилик киевликлар яқинлашиб келаётган босқин ҳақидаги хабарларни жиддий қабул қилмаганликларини ва ўз президентининг ҳаракатларидан кўпроқ хавотирда эканликларини айтишмоқда:

- Биласизми, «гражданин» Путин мени қандайдир қизиқтирмайди. У қўшни давлатнинг президенти. Мен эса ўз давлатимда яшайман ва ўз президентим бор, шунинг учун мени президент Владимир Зеленский қизиқтиради. У ерда бошқа президентлар нима дейишса дейишаверсин.

Украина қувонишга шошилмаяпти

Бир кун аввал режалаштирилган босқин ҳақидаги хабарларга жавобан Зеленский 16 феврални Украинада бирлик куни деб эълон қилган эди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба шундай деди: "Бугун биз мамлакат ичкарисида ва хориждаги барча украиналиклар бирлик кунини нишонлаймиз. Бу - Украинанинг ишончли ҳамкорлари билан бирлиги ҳамдир. Россия томонидан яратилган хавфсизлик инқирози даврида нима исботланди? Бизни нафақат сўзда, балки амалда қўллаб-қувватловчи содиқ дўстларимиз борлигидан миннатдормиз.

Украина расмийлари аниқ белгиларини кўргандагина деэскалацияга ишонишларига қатъий айтишмоқда”.