Бозор хизматлари ҳажми 581 миллиард сўмга ошди
2019 йил Самарқанд вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12271,1 миллиард сўмга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,9 фоиз ўсишга эришилди.
Кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида савдо хизматлари 3559,1 миллиард сўм (29 фоиз)ни ташкил қилиб, ўтган йил билан солиштирганда 581,5 миллиард сўмга ошди.
Бундан ташқари, энг кўп улуш транспорт хизматлари (25,7 фоиз), молиявий хизматлари (12,8 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5 фоиз) ҳамда таълим соҳасидаги хизматларда (4,8 фоиз) кузатилди. Молиявий хизматларнинг ўсиш суръати 152,2 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, энг юқори ўсиш меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларда (110,8 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида (109,1 фоиз) ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматларида (108,7 фоиз) қайд этилди.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 3196,9 минг сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 106,6 фоизни ташкил этди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.