Бугун 62 нафар бемор соғайди, уларнинг 2 нафари самарқандлик

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 1 нафар, жами 62 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан хабар беришларича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 23 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 56 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 41 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Арманистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2018 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 8 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1456 нафар ташкил қилмоқда.

Навоийда тузалган фуқаро (28 ёшли эркак) эса Зарафшон шаҳридан бўлиб, вилоятда соғайганлар сони 111 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3330 нафарга етди.