Бугун Германияда уч кунлик G7 саммити бошланади
- 26.06.2022 14:37
- 61
- Хориж
Саммит Бавариядаги "Элмау" қасрида бўлиб ўтади. Унда G7 етакчилари, жумладан, Германияга етиб борган Байден, шунингдек, Сенегал, Жанубий Африка, Аргентина, Ҳиндистон, Индонезия давлатлари раҳбарлари ва Украина президенти Владимир Зеленский қатнашади.
Учрашувнинг асосий мавзуси - Украина ва Россия можароси оқибатлари, энергия етишмаслиги, озиқ-овқат инқирози бўлади. “Катта еттилик” етакчилари Киевни қўллаб-қувватлашда бирдамликни намойиш этишга ва Москвага босимни кучайтиришга интилиши кутилмоқда, деб ёзади Guardian.
Шу билан бирга, G7 етакчилари инфляцияни келтириб чиқарувчи ва нархлар кўтарилиши билан боғлиқ инқирозни кучайтириши мумкин бўлган санкциялардан қочишга ҳаракат қилади, дея қайд этади Spiegel.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!