Бугун Самарқандда катта футбол! “Динамо” “Бунёдкор”га қарши

Самарқанд клуби турнир пешқадамлиги учун майдонга тушади

Суперлиганинг 13-турида Самарқандда катта тўқнашув кутилаяпти.

“Динамо” ва “Бунёдкор” ўзига хос анъаналарига эга, икки мақсад, икки турли руҳиятдагилар тўқнашувидир. Бу учрашувда нафақат уч очко, балки устунлик анъаналари, турнир курашидаги позиция ва мухлислар ишончи учун ҳам кураш бўлади.

Самарқандда "қалдирғочлар" ҳеч қачон енгилмаган, аммо бу гал уларга мағлубият билмас “Динамо” ва тажрибали Вадим Абрамов тўсиқ бўлиб турибди.

Бу тўқнашувда “Динамо” чемпионлик учун янада жиддий даъвогарга айланиши, “Бунёдкор” эса қулаётган кайфиятни тўхтатиб, қайта кўтарилишга интилиши мумкин. Қуйида ушбу баҳс олдидан жамоалар ҳолати, тарихий рақамлар ва турнир жадвали интригаси ҳақида батафсил.

Самарқандда синовдан ўтган “Бунёдкор” анъанаси
“Бунёдкор” жамоаси учун Самарқанд – омадли шаҳар. Клуб ўз тарихида “Динамо” меҳмони бўлган 13 та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. Ушбу беллашувларнинг 11 тасида “қалдирғочлар” ғалабага эришган, 2 ўйин эса дуранг билан якунланган. Бу ўзига хос анъана, бугунги учрашув олдидан “Бунёдкор” учун катта психологик афзаллик ҳисобланади.

Вадим Абрамов жамоаси — мағлубиятни унутганлар сафида
Самарқанднинг “Динамо” клуби жорий мавсумда Суперлигада мағлубиятга учрамаётган икки жамоадан бири. “Насаф”дан кейинги мағлубиятсиз жамоа айнан Вадим Абрамов шогирдлари бўлиб турибди. “Динамо” охирги марта 2023 йилнинг ноябрида, 25-турда “Андижон”га ютқазганди. Шу пайтдан буён жамоа барқарор ўйин намоён этмоқда.
...

“Динамо” ғалаба орқали чемпионлик интригасини тўлиқ жонлантиришни истайди. “Бунёдкор” эса сўнгги ўйинларда йўқотилган ишончни тиклаш ва навбатдаги босқичга умид билан қарашни хоҳлайди. Мақсад турлича — аммо мотивация юқори. Шу сабабли, бу кечада нафақат тарих, балки келажак учун кураш кечади.

Суперлига. 13-тур
📆 23 июн (душанба)
⛳️ «Динамо» — «Бунёдкор»
⏱️Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
🖥 ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
🕰 Ўйин бошланиш вақти: 20:00
🏟 Стадион: Самарқанд, "Динамо"
📹 Трансляция: Futbol TV