Булунғурда кетчуп ва соус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев ва масъул ходимлар Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган “Samarqand-Konserva” акциядорлик жамиятининг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишган. Корхона 2023 йил давомида қиймати 1,1 млн. АҚШ доллари 1,5 минг тонна консерва маҳсулотларини хорижга экспорт қилинган.
Учрашувда божхоначилар тадбиркор С.Шомаҳмудовга Булунғур туманида ҳам хорижий брендларни жалб қилган ҳолда кетчуп ва соус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан таклиф берган.
"Тадбиркор мазкур лойиҳани амалга оширишда “Samarqand-Konserva” корхонасининг имкониятлари мавжуд эканлигини маълум қилди, - дейилади хабарда. - Учрашув давомида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан фойдаланишнинг афзалликлари, ваколатли иқтисодий операторларга берилаётган кенг имкониятлар тадбиркорга батафсил тушунтирилди".