Дастурчи Муҳаммад Бобожонов: "Компьютерда ўйин ўйнашдан кўра уни яратиш қизиқарли"

Муҳаммад Бобожонов асли Паст Дарғом туманидан.

У 15 ёшида ота-онаси билан АҚШга кўчиб кетгач, ўқишни Мериланд штатидаги давлат мактабида давом эттирди. Мактабни тугатиб, UMBC (University of Maryland, Baltimore County) олий ўқув юртида ахборот технологиялари йўналишида таълим олди. Айни пайтда у шу штатдаги “Function Studios” фирмасида дастурчи вазифасида фаолият олиб боряпти.

- Ахборот технологиялари соҳасида тажрибамни ошириб, Америкада ўзимнинг шахсий фирмамни очмоқчиман, - дейди М.Бобожонов. – Келажакдаги энг катта мақсадларимдан бири Ўзбекистонда ўқув маркази очиб, болаларга компьютерда ўйин ўйнагандан кўра уни яратиш қизиқарли эканлигини кўрсатиш.