Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Динамо»да янги футболчилар ўйнайди

Самарқанднинг бош жамоасига бошқа клублардан янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда. Бош мураббий С.Лушан таклифига биноан бир қатор футболчилар жамоа таркибида синовдан ўтишмоқда. Жумладан, шу кеча-кундузда “Қўқон-1912” клубидан Суҳроб Нуруллоев ҳамда “Машъал”дан тажрибали футболчи Элдор Бойматовлар вакилларимиз сафига келиб қўшилган. Улар умумий гуруҳ билан биргаликда машғулотлар ўтказишган.

“Динамо” жамоасининг иш режасига мувофиқ, 13 август куни навбатдаги ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Рақиб жамоа ҳозирча маълум эмас.

Дилшод ЎТАМУРОДОВ.