Дизайнерни ўлдиришда гумонланган шахс қамоққа олинди
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дизайнер Нариман Григорян қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.