Дунёда мультимиллионерлар сони камайгани маълум қилинди
2022 йилда мултимиллионерлар - соф бойлиги 30 миллион доллардан ортиқ одамлар камайиши кузатилган.
Бу ҳақда Wealth-X тадқиқот компанияси маълум қилган.
Компания ҳисоботида қайд этилганидек, ўтган йили дунёда 395 мингдан зиёдроқ мултимиллионер бўлган, бу 2021 йилга нисбатан 5,4 фоизга кам. Уларнинг умумий бойлиги 5,5 фоизга камайиб, 45,4 триллион долларни ташкил қилган.
Ўта бой одамлар сонининг камайиши дунёнинг аксарият минтақаларида содир бўлган, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқ бундан мустасно. Асосий сабаб юқори инфляция, марказий банк ставкаларининг ошиши, фонд индексларининг пасайиши ва локдаун туфайли Хитой иқтисодиётининг секинлашиши бўлган.
Қўшма Штатларда мультимиллионерлар сони 4 фоизга, Хитойда - 7,1 фоизга, Францияда 11,9 фоизга камайган. Ҳиндистон - ўсиш қайд этилган ягона йирик давлатдир.
Шаҳарлар орасида мультимиллионерлар сони 23 фоизга камайганига қарамай, Гонконг етакчилигича қолмоқда. Кейинги ўринларда Нью-Йорк, Лондон, Лос-Анжелес ва Сан-Франциско турибди.