Дунёда қанча пул бор?
Дунё бўйлаб қанча пул муомалада бўлганлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳозирда дунёда қанча пул бор, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Миқдор доимий равишда ўзгариб туради, чунки ҳар бир мамлакат ўзи чиқарадиган пул ҳажмини ошириши ёки камайтириши мумкин. 2024 йил ҳолатига кўра, Ердаги умумий пул миқдори тахминан 115 триллион долларни ташкил этди.
Миқдор шунчалик таъсирлики, агар бу сумма бир долларлик қоғозларга айлантириб, тахлаб чиқилса, у 3 марта ойгача бўлган масофага бориб-келишга етади. Ёки бу миқдор 100 долларлик банкноталарда тахланиб, темир йўл бўйлаб битта поездда ташиш масқади қўйилса, узунлиги 6 минг километр бўлган поезд керак бўлади.
Агар бунга инвестициялар ва криптовалюталарни ҳисобга олган ҳолда, омонат депозитлари, сертификатлар ва давлат облигациялари қўшиладиган бўлса, натижада астрономик кўрсаткич - 1,3 квадриллион доллардан кўпроқ маблағ келиб чиқади.
Айтганча, дунёда 10,4 триллион доллардан ортиқ маблағга тенг келадиган олтин бор.