Дунёдаги энг катта 10 аэропорт (йўловчи ўтказиш бўйича)

10. Дубайдаги халқаро аэропорт.
Аэропортда иккита учиш-қўниш йўлакчаси бор ва у охирги йилларда ҳар йили 55-57 миллион йўловчига хизмат қилади.

International Airport Dubai

Дубай халқаро аэропорти Emirates авиакомпаниясининг уй аэропорти саналади ва бу компания энг кўп Boeing 777 самолётларига эгалик қиладиган авиакомпания ҳисобланади.

9. Сукарно Хатта номидаги Жакарта халқаро аэропорти.
Индонезиянинг асосий аэропорти пойтахти Ява оролида, пойтахт Жакарта яқинида жойлашган. Унинг номи Индонезиянинг биринчи президенти ва вице президенти номига қўйилган.

Аэропорт Индонезии

Охирги йилларда қарийб 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатаяпти. Учиш-қўниш йўлакчаси иккита.

8. Форт-Уэрт номли Даллас халқаро аэропорти.

Международный аэропорт Даллас/Форт-Уэрт

Бу халқаро аэропорт йилига қарийб 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатмоқда. Унинг еттита учиш-қўниш йўлакчаси бор. Бу аэропортдан 35 та халқаро, 135 та маҳаллий рейслар учади. У юк ўтказиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

7. Шарль-де-Голль номидаги Париж халқаро аэропорти.

Международный аэропорт Даллас/Форт-Уэрт
Бу аэропорт йилига 60 миллион йўловчига хизмат қилади. Ҳар куни бу аэропортдан турли йўналишларда 1400 рейс амалга оширилади. Тўртта учиш-қўниш йўлакчаси бор.

6. Лос-Анджелес халқаро аэропорти.

Лос-Анджелес аэропорт

Бу аэропорт ҳам йилига 60 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Тўртта учиш-қўниш йўлакчаси бор.

5. Ханэда аэропорти, Токио.

Аэропорт Токио

Токиодаги иккита аэропортдан бири бўлган бу аэропорт йилига 60 миллиондан ошиқ йўловчига хизмат кўрсатади.

4. Хитроу аэропорти, Лондон.
Лондондаги Хитроу аэропорти йилига 70 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Бу аэропортдан дунёнинг 170 шаҳрига халқаро рейслар учади.

Аэропорт Хитроу, Лондон

Ундан энг кўп Нью-Йоркка рейс бор ва ана шу рейсларда 3.5 миллион йўловчига хизмат кўрсатади.

3. О’Хара номли аэропорт, Чикаго.

Аэропорт Чикаго
Бу аэропорт йилига 80 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. Унинг еттита учиш-қўниш йўлакчаси бор.

2. Шоуду халқаро аэропорти, Пекин.
Бу аэропорт йилига 80 миллиондан ошиқ йўловчига хизмат қилади.

Аэропорт Пекина

Аэропорт йўловчи ўтказиш бўйича Осиёдаги энг катта аэропорт ҳисобланади.

1. Хартсфилд-Джексон халқаро аэропорти, Атланта.
Аэропорт дунёдаги йўловчи ўтказиш бўйича энг йирик аэропорт ҳисобланади. Учиш-қўниш йўлаклари сони бешта.

Аэропорт Атланты
У йилига 100 миллиондан ошиқ йўловчи ўтказади.