Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аэропортларни ривожлантиришда имтиёзлар берилади

Аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Қарорда республика аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланган.

Жумладан, хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар олиб кириладиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан, олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади.

Хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

Аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.