Дунёдаги энг тор давлат. У ерда одамлар қандай яшайди?

Катта, кичик ва ҳатто митти давлатлар ҳам бор. Улар тўғрисида деярли ҳамма билади ёки ҳеч бўлмаганда эшитган. Аммо дунёдаги энг тор мамлакат ҳақида кўпчилик билмайди. Бу қандай мамлакат? У қаерда жойлашган?

Дунёдаги энг тор давлат Полинезиядаги Тувалу мамлакати ҳисобланади. У Тинч океанида экватордан жанубда жойлашган 26 квадрат километр майдонни эгаллайди ва ўзида атоллар (халқа шаклидаги маржонлар ороли) ва кичик оролларни мужассамлаштирган. Ороллар бир-биридан жуда узоқда жойлашганига қарамай, кўп йиллар давомида маҳаллий аҳоли бу ерларни ўзлаштириб, яшаб кетган.

Фунафути. Источник фото: http://obshe.net

Тувалу аҳолисининг энг катта қисми майдони тахминан 5 квадрат километрни ташкил қиладиган марказий Ваитупу оролида яшайди. Мамлакатдаги энг кичик орол – Ниулакита эса 420 квадрат метр майдонга эга.

Тувалу пойтахти Фунафути шаҳри алоҳида оролда жойлашган ва унда 5 минг киши истиқомат қилади. Бу ерда саноат корхоналаридан фақат совун ва тўқимачилик фабрикаси мавжуд. Энг йирик бинолари – ҳукумат уйи, аэропорт, миллий банк, полиция бўлими, меҳмонхона ва супермаркетдир. Шунингдек, ҳунармандчилик маркази ва китоб дўкони фаолият кўрсатади.

Мамлакатда тоғлар ва текисликлар йўқлиги сабабли фуқаролар ҳар куни тоза пляжларда дам олиш имкониятига эга.

Орол давлатда яшашнинг салбий томони ҳам бор. У ерда тошқин каби катаклизмлар тез-тез содир бўлиб туради.

Местные жители в национальных костюмах. Источник фото: http://almode.ru

Тувалу кичик давлат бўлишига қарамай, халқаро сиёсий муносабатларнинг тўла ҳуқуқли иштирокчиси сифатида БМТ аъзоси ҳисобланади. Ушбу орол давлатидан ҳатто Олимпиада ўйинларида ҳам спортчилар қатнашадилар.

Мамлакатнинг миллий валютаси – Австралия долларига тенг бўлган Тувалу доллари – металл тангалар фақат ички муомалада қўлланилади. Пулларнинг унчалик қулай бўлмаган шакли туфайли маҳаллий аҳоли кўпинча бошқа валюталардан, хусусан, Австралия долларидан фойдаланади.

Тувалу с высоты птичьего полета. Источник фото: https://www.cruisegid.ru

Миллий таомлар турли хил денгиз маҳсулотлари ва тропик меваларга асосланган бўлиб, қичқичбақалар, тошбақалар, балиқ ва омарлардан зираворлар қўшилган мазали таомлар тайёрланади. Маҳаллий вино эса сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли орасида жуда машҳур.

Мамлакатда энг ривожланган соҳа туризм ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланади. Бу соҳа аҳолига асосий даромад келтирганлиги сабабли бу ерга ташриф буюрадиган кўплаб сайёҳлар бажонидил кутиб олинади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.