Дунёдаги энг ёқимли ҳид қайси, ёқимсизи-чи?
Дунё турли-туман ҳидларга бой. Ҳидлар ҳамма жойда - ошхонада, ишда ва ҳатто муносабатларда ҳам бор. Хўш, қайси ҳид дунёда энг ёқимли ҳисобланади?
Бу борада швед ва инглиз олимлари бутун дунёдан 235 нафар кўнгиллини жалб қилиб, тадқиқот ўтказишга қарор қилишди. Сўровда ҳатто ёпиқ маҳаллий жамиятлар вакиллари ҳам иштирок этди, натижалар “Science Daily” томонидан нашр этилди.
Аниқланишича, дунёда устунликка даъво қила оладиган иккита ҳид мавжуд экан.
Энг ёқимли ҳидлар
Юқорида айтиб ўтилганидек, биринчи ўрин учун икки муаттар ҳид рақобатлашди. Биринчи ўрин ванилга берилди. Бу ерда, албатта, унинг нозик хушбўйлиги ва дунёдаги машҳурлиги роль ўйнаган бўлса, ажабмас.
Иккинчи ўринни ёғ кислотасининг эфири эгаллади. Маълум бўлишича, шафтолининг ҳиди айнан шундай номланар экан.
Энг ёқимсиз ҳид
Йўқ, бу чириган тухум ҳиди эмас.
Тадқиқотчилар изовалерик кислота (соя сути, туриб қолган пишлоқ) энг бадбўй деган хулосага келишди.