Эҳтиётсизлик оқибатида икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган аёл Ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Г.Н. исмли фуқаро "Новосибирск – Самарқанд" авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Бундан бир неча йиллар илгари ишлаш мақсадида Новосибирск шаҳрига борган фуқаронинг ҳаёти шифокорлар ёрдамида сақлаб қолинди. Бундан ташқари, у хотирасини ҳам йўқотди.
Фуқарога Бош консулхона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилди, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан авиачипта сотиб олишга кўмаклашилди.