Экология бошқармаси: Самарқандда 38 марта ғалладан бўшаган майдонларни ёқиб юбориш ҳолати қайд этилган
Вилоят экология бошқармаси ва унинг шаҳар туманлар инспекциялари инспекторлари томонидан йилнинг ўтган даври мобайнида ўсимлик қолдиқлари ва ғалладан бўшаган майдонларда сомон поялари қолдиқларини ёқиб юборилишининг олдини олиш мақсадида 100 дан ортиқ назорат тадбирлари олиб борилган.
Бошқарма ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, мазкур тадбирлар жараёнида 38 ҳолатда ғалладан бўшаган ер майдонларини иккинчи экин экиш мақсадида қасддан ёқиб юбориш ҳолатлари аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жами 42 160 000 сўм миқдорида жарима ва табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Эслатиб ўтамиз: сомон қолдиқларини ёқилиши сабабли атмосфера ҳавосига зарар етиб, ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайишига сабаб бўлади. Шу боис, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқиб юборганлик учун:
- фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.