Элмира Боситхонова Самарқандда сайёр қабул ўтказади
- 19.07.2019 13:18
- 487
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова 20 июль куни Самарқандга келиши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитасининг маълумотларига кўра, Э.Боситхонова хотин-қизлар қўмиталари ва бошланғич ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалардаги мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, фаол қизлар иштирокидаги учрашув ва семинарларда қатнашади. Тиббиёт муассасалари, аёллар реабилитация маркази ва хотин-қизлар меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож аёлларга ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари тарқатилади.
Куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳрида Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!