Самарқанддан Минералные воды шаҳрига авиарейслар йўлга қўйилди

Ушбу шаҳар Россиянинг маъданли сувлари билан машҳур бўлган Железноводск, Пятигорск, Ессентуки, Кисловодск каби шаҳарларидан бири. 23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Минералные воды шаҳридан учган самолёт "Самарқанд" халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.

"Минералные воды — Самарқанд — Минералные воды" йўналиши бўйича мунтазам рейслар "Sukhoi Superjet 100" самолётида ҳафтада бир марта - душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бу рейснинг йўлга қўйилиши нафақат Самарқанд туризми учун, балки самарқандликларни соғломлаштириш учун фуқароларнинг у ерга тўғридан-тўғри бориш имконини беради.