"Ер сотувчи" қўлга тушди
Фуқаро И.С. Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, Ургут тумани ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходими Н.Ш. ва унинг шериги Н.И. “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ерлардан 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни беришини талаб қилаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Вилоят прокуратураси томонидан ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда Н.Ш. Ургут тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида ўзига тегишли “Lacetti” русумли транспорт воситасида шериги Н.И. билан фуқаро И.С.дан олдиндан келишилган 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро Н.Ш. ва Н.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати.