Футбол U-17: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогига йўл олди
- 28.10.2024 13:30
- 77
- Спорт
Футбол бўйича U-17 ёш тоифасида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига чиқиш учун саралаш баҳсларида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Ислом Исмоилов бош мураббийлигидаги ёш футболчиларимиз саралаш баҳсларининг “Е” гуруҳида дастлаб Фаластинни 3:0, иккинчи турда Хитой Тайпейини 1:0, учинчи турда Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб, 100 фоизлик натижа билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, бир неча кун давом этган саралаш баҳсларида Афғонистон, Австралия, БАА, Эрон, Индонезия, Хитой, Жанубий Корея, КХДР, Таиланд, Тожикистон, Вьетнам, Ўмон, Яман ва Япония терма жамоалари саралаш босқичидан ўтиб, Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўл олди.
U-17 Осиё кубоги ўйинлари 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари ўтказилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа