Футбол: U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Бугун U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қирғизистон, Шри Ланка ва Фаластин билан бирга "E" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. 11 та гуруҳда биринчи бўлган ва 4 та гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар финал босқичига йўлланма олади.

Қуйида барча гуруҳлар билан танишинг. Биринчи ёзилган мамлакатлар ўша гуруҳ ўйинларини ўзида қабул қилади.

"А" гуруҳи: Иордания, Бутан, Хитой Тайпеи, Туркманистон.

"B" гуруҳи: Мьянма, Афғонистон, Кувайт, Япония.

"С" гуруҳи: Вьетнам, Бангладеш, Сингапур, Яман.

"D" гуруҳи: Хитой, Шимолий Мариана ороллари, Тимор Лесте, Австралия.

"E" гуруҳи: Қирғизистон, Шри Ланка, Фаластин, Ўзбекистон.

"F" гуруҳи: Таиланд, Мўғулистон, Ливан, Малайзия.

"G" гуруҳи: Камбоджа, Покистон, Ўмон, Ироқ.

"H" гуруҳи: Қатар, Бруней, Ҳиндистон, Баҳрайн.

"I" гуруҳи: БАА, Гуам, Гонконг, Эрон.

"J" гуруҳи: Индонезия, Макао, Лаос, Корея Республикаси.

"K" гуруҳи: Тожикистон, Непал, Филиппин, Сурия.

Эслатиб ўтамиз: U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари 2025 йил 1-9 сентябрь кунлари ўтказилади. Финал босқичи эса 2026 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.