Гитлернинг “ўлимолди хати” эълон қилинди

Американинг Мэриленд штатида Адольф Гитлер ўз жонига қасд қилишдан аввал генерал-фельдмаршал Фердинанд Шернерга жўнатган телеграмма кимошди савдосига қўйилди, деб хабар қилди Daily Mail нашри.

Телеграмма 60-80 минг доллар деб баҳоланмоқда.

Кимошди савдоси 30 апрель-1 май кунлари бўлиб ўтади.

1945 йили Фердинанд Шернер Гитлерни қочишга чорлайди. 1945 йилнинг 24 апрелида Адольф Гитлер томонидан битилган телеграммада жавоб тариқасида қуйидагиларни ўқиш мумкин: “Мен Берлинда қоламан. Германия учун кечадиган ҳал қилувчи жангни шараф билан кутиб оламан. Шу тариқа Германия учун муносиб тарзда хизмат қиламан”.

Адольф Гитлер ва унинг рафиқаси Ева Браун 1945 йил 30 апрель куни Берлиндаги фюрербункерда ўз жонларига қасд қилишган.