Гитлернинг ота-онаси ҳақиқатан қариндош эдими? Унинг тарбиясида онасининг роли қандай бўлган?
Адольф Гитлер ҳаёти хақида жуда кўп ёзилган. Бироқ бўлажак фюрерни дунёга келтирган аёл, ҳар доим парда ортида қолиб келган. Тарихчилар Клара Пельцль ҳақида одатда юзаки тўхталиб ўтишади. Шу билан бирга, Александр Клинге ўзининг “Гитлер ҳақидаги 10 афсона” китобида келтиришича, диктатор онасининг тақдирини ўрганиш, нега Гитлер оиласи тарихини пухталик билан яширганлигини сабабини тушинишга ёрдам беради.
Клара Пельцль Австрия империясида 1860 йил дунёга келган. Кларадан ташқари оилада яна 10 нафар фарзанд бор эди. Бироқ балоғат ёшигача унинг икки нафар опаси омон қолишди холос. Эр-хотин Пельцльлар оддий деҳқон эдилар, шу сабабли атига 15 ёшли Клара бой амакиси Алоис Гитлер ёнига ишга киради. Ўша вақтда Алоис бадавлат хонимга уйланган эди. Хоним хаста бўлиб қолгандан кейин, Алоисга уй ишларига ёрдамчи керак бўлади. Тез орада Анна (Алоиснинг рафиқаси) вафот этади, Алоис янги никоҳ қуради. Бироқ унинг иккинчи рафиқаси ҳам вафот этади. Иккинчи хотинининг вафотидан кейин кексайиб қолган Алоис ёш жияни Кларага уйланиш хоҳишини билдиради. Моҳиятан католик черкови бу никоҳни ёқламаган бўлиши керак эди, чунки Алоис Гитлер ва Клара жуда яқин қариндош эдилар. Шунга қарамасдан Алоис Гитлер Линцдаги епископ орденига (руҳонийлар олий унвони), Кларага уйланишга рухсат беришларини ялиниб сўраб илтимоснома ёзади. Қизиғи, Кларанинг ўзи бу жараёнда бевосида фаол иштирок этади. Тарихчи ва ёзувчи Эрих Шаакенинг таъкидлашича, Клара Пельцль черков аъзоларига Алоис Гитлернинг қариндоши эмаслигини, чунки Алоиснинг ҳақиқий отаси ким эканлиги аниқ эмаслигини маълум қилади. Биринчи маротаба ошиқ–маъшуқларга рад жавоби берилади. Аммо Алоис таслим бўлмайди ва аризани юқорироққа юборади. Охир оқибат “ҳа” жавоби тўғридан тўғри Римдан келади. 1885 – йилда Клара Пельцль ва Алоис Гитлер никоҳдан ўтишади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳатто расмий никоҳдан кейин ҳам Клара Алоисни “амаки” деб чақирарди. Тўй жараёни вақтида Клара биринчи фарзандига ҳомиладор эди, ўша 85 йилнинг ўзида у Густавни дунёга келтирди. Густавдан сўнг Ида ва Отто туғилди. Лекин уларнинг барчаси мактаб ёшига етмасдан вафот этишди. Адольф Гитлерлар оиласида тўртинчи фарзанд бўлиб дунёга келади.
Аксарият тадқиқотчилар, шу қаторда руҳшунос Эрих Фромм, Кларани идеал рафиқа, она ҳатто ўгай она сифатида тасвирлашади. У нафақат ўзининг фарзандлари Адольф ва синглиси Паулани, балки Алоиснинг олдинги никоҳидан бўлган фарзандларини ҳам тарбия қилган. Бироқ ёзувчи ва руҳшунос Алис Миллер Адольф Гитлернинг онасини идеаллаштирилишига қарши фикр билдирди. Миллернинг таъкидлашича, фарзанд ваҳший бўлиб етишишида, онанинг ҳам айби бор. Алис Миллернинг фикрича, Клара Алоисни нафақат ўзига нисбатан, балки фарзандларига нисбатан ҳам қилган зўравонликлари, калтаклашлари, хўрлашларини кечирган. Шунга қарамасдан Гитлерни онасига нисбатан бўлган самимий меҳрини ва севгисини деярли ҳеч ким инкор қилмайди. Ольга Грейгъ ўзининг “Фюрернинг аёли” китобида онасининг вафоти Адольф учун ҳақиқий фожиа бўлганини ёзади. Гитлернинг онаси 47 ёшида онкологик хасталик туфайли вафот этади. Гитлер онасининг ташхисини билган заҳоти, онасини ёнига етиб келади ва уни сўнгги сонияларигача ёнида бўлади. Изоҳли ҳолат шуки, Клара Гитлерни даволаган врач Эдуард Блох, яҳудий миллатига мансуб эди. Блохни Гитлер ҳақида ҳурмат билан фикр билдирганлиги, мен ҳали онасини ўлимини бунчалик оғир қабул қилган инсонни кўрмаганман, деганига қарамасдан, балки айнан ўша фожеада Гитлерда антисемитизм қарашлар ниш ўргани яширингандир. Ҳар нима бўлганда ҳам “Гитлер” китобининг муаллифи Марлис Штайнер мазкур тахминни энг оммалашган тахминлардан бири сифатида келтиради.
Бекзод Мусурмонов таржимаси.
(“Русская Семерка”дан таржима қилинди.)