Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари инспекцияга раҳбар бўлди
- 20.08.2025 11:27
- 1532
- Самарқанд

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг тегишли буйруғига асосан, Шукуров Акмал Ғайратович вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига тайинланди.
А.Шукуров 2018 йилдан ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Вилоят ҳокимининг шу йил 5 августдаги қарори билан А.Шукуров ўрнига Наврўз Раҳмонов вилоят қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшработ майизи географик кўрсаткичга эга бўлди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Нурободдаги Араб ота мақбараси
- Бугун, 11:09
- Самарқанд
Темирйўлорти ҳудуди файзли масканга айланади
- Бугун, 10:51
- Самарқанд