Самарқандлик тўрт  нафар тадбиркор давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни қабул қилди.

Фармонга асосан, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида ибрат кўрсатаётган тадбиркорлар мукофотланди.

Улар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан

АБДУЛЛОЕВ Камол Талатович - Самарқанд шаҳридаги «Sam Antep Gilam» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

«Дўстлик» ордени билан

ТЎРАЕВ Зафар Суюнович - Ургут туманидаги «SXF Big Stroy Building» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

ЭРГАШЕВ Шухрат Шарипович - Булунғур туманидаги «Samarkand Garden plast» масъулияти чекланган жамияти директорлар кенгаши раиси

 «Шуҳрат» медали билан

КОМИЛОВ Насимжон Қобилжонович - Самарқанд шаҳридаги «STD Health Med» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси